“Насаф” ПФКда ОЧЛ баҳсига тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди

Ўзингизга маълум, 30 январ сешанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида ОЧЛ-2018 плей-офф доирасидаги учрашув бўлиб ўтади. “Насаф” ПФКда ушбу учрашувга тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Бўлажак учрашувга тайёргарлик юзасидан бугун Қаршида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда клубнинг барча бўлим ва хизмат раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишни жамоа бош менеджери Ш.С.Ярулин олиб борди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур учрашув халқаро мақомида бўлгани ва бу йилги футбол мавсумидаги илк расмий учрашув бўлгани учун қизиқиш жуда катталиги, йиғилиш иштирокчиларига яна бир марта тушунтирилди. Клуб раҳбари таъкидлаганидек, ушбу учрашувни ОФК талаблари даражасида ва кўнгилдагидек ўтишини таъминлаш, ҳаммадан катта маъсулият талаб этади. Йиғилиш иштирокчииларига ОФК томонидан белгиланган жарима санкциялари борасида ҳам маълумот берилди.

Йиғилишда барча бўлим ва хизмат раҳбарларига, тайёргарлик юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек тайёргарлик ишлари 23 январгача ниҳоясига етказилиши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф”-“Ал Файсалий” учрашуви 30 январ сешанба куни, соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!