“Насаф” сафига яна бир футболчи келиб қўшилди

Қаршининг “Насаф” клуби айни дамда Тошкентда бўлиб турибди. “Аждарлар” пойтахтда “Сўғдиёна” клубига қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, бугун қаршиликлар сафига янги футболчи келиб қўшилди. Бугунги кунга қадар Бекободнинг “Металлург” клубида тўп суриб келган Мирғиёс Сулаймонов ҳам жамоа сафига келиб қўшилди.

27 ёшли ҳимоячи бугунги назорат баҳсида иштирок этди. Хабарда айтилишича, у “Насаф”нинг хориж йиғинида иштирок этади.

Янги футболчи ҳақида қисқача маълумот.

Исми шарифи: Мирғиёс Сулаймонов

Туғилган санаси: 02.01.1991 йил (27 ёш)

Амплуаси: ҳимоячи

Клуби: “Металлург” (Бекобод)


Қуйида бугунги назорат учрашувида майдонга тушган футболчилар билан танишинг.

Назорат учрашуви

“Насаф” (Қарши) – “Сўғдиёна” (Жиззах) 3:0 (1:0)

Голлар: Драган Черан, 38’-1:0, 66-2:0, Санжар Рашидов (пен.), 88’-3:0

“Насаф”: Санжар Қувватов, Муроджон Тошматов (Шерзод Насруллаев 67), Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан (Илҳомжон Алижонов 81), Мирғиёс Сулаймонов, Ислом Кенжабоев (Жасур Ҳасанов 46), Шароф Муҳитдинов (Нажмиддин Нормуродов 46), Дилшод Сайитов (Акмал Мозговой 75), Драган Черан (Дилшод Хушбаков 81), Жаҳонгир Алиев (Худоёрхон Сағдуллаев 67), Ислом Рашидхонов (Санжар Рашидов 46).

“Насаф” эртага эрталаб Тошкентдан Туркияга жўнаб кетишади. Хориж йиғини Туркиянинг Белек шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!