“Насаф” Славко Лукични ўз таркибига қўшиб олганини тасдиқлади

856

“Насаф” Славко Лукични ўз таркибига қўшиб олганини тасдиқлади

“Насаф” ўз таркибига яна бир сербиялик футболчини қўшиб олди. Энди жамоа таркибида уч нафар европалик ва осиёлик битта легионер футболчилар тўп тепишади. Славко Лукич айни пайтда Туркияда бўлиб ўтаётган клуб машғулотларида иштирок этмоқда. Легионер футболчи билан келишув, куни кеча расмийлаштирилди.

“Насаф”га Сербиядан зўр легионер келади (фото)

Славко Лукич, 30 январ куни “Марказий”да бўладиган, “Ал Файсалий”га қарши учрашувда “Насаф” таркибида майдонга тушиши мумкин. Футболчини ОЧЛ плей-офф учрашувига рўйхатдан ўтказиш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Қуйида футболчи ҳақидаги умумий маълумотлар билан танишинг.

Исми шарифи: Славко Лукич

Туғилган санаси: 14.03.1989 (28 ёш)

Белград шаҳрининг “Crvena Zvezda” клуби тарбияланувчиси

Бўйи: 182 см

Оғирлиги: 80 кг

Амплуаси: ўнг қанот ҳимоячиси

Фуқаролиги: Сербия

Клуби: “Спартак”  (Трнава, Сербия)

Ўйнаган клублари:

2007 – 2008 йиллар “Морава Велика Плана” ФК

2009 - 2012 йиллар  “Смедерево” ФК

2012 - 2013 йиллар  “Нови Пазар” ФК

2013 - 2014 йиллар  “Смедерево” ФК

2014 - 2015 йиллар  “Сутешка Никшич” ФК

2015 - 2016 йиллар  “Теута Дуррес” ФК

2016 - 2017 йиллар  “Фламуртари Влорё” ФК

2017 йилдан “Спартак” ФК (Трвана, Сербия)

Славко Лукич ўз вақтида Сербиянинг U-16 ва U-19 терма жамоалари таркибида 21 марта майдонга тушган.

Славко Лукич “Насаф” клубига келгунча Сербиянинг энг юқори лигаси - Fortuna Ligaси иштирокчиси “Спартак” клубида тўп тепган эди. “Спартак”  бу лиганинг етакчи вакили ҳисобланади ва айни пайтда ҳам турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Лигада 12та жамоа иштирок этади.

"Насаф" жамоаси сафига яна янги футболчилар қўшилиши мумкин. Трансфер ишлари давом этмоқда.