“Насаф” словениялик футболчи билан келишувга эришди

2015 йилги мавсумда Қаршининг "Насаф" жамоаси таркибига келиб қўшилган словениялик ҳимоячи Рой Рок ўзининг майдонни кўра билиши ва мудофаа чизиғидаги ишончли ўйинлари билан мухлису мутаҳассисларда илиқ таассурот қолдира олган эди. Аммо, саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабабли футболчи биринчи даврадан сўнг жамоага ёрдам бера олмагач клуб билан хайрлашганди.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, ушбу ҳимоячи "Насаф"га қайтмоқда. Олинган маълумотларга кўра, ўтган давр давомида Рой ўз соғлигини тиклаб олган ва спорт формасини ҳам оптимал холатда ушлаб турган. Сўнгги маълумотларга қараганда, “аждарлар” ҳимоячи билан келишувга эришишган. Айни пайтда томонлар виза масаласини ҳал қилишмоқда.

Маълумот ўрнида, футболчи "аждарлар" сафига Туркия йиғини доирасида қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!