"Насаф" Туркияда машғулотларни бошлади, кўрикка кимлар қўшилди?

Рўзиқул бердиев бошчилигидаги жамоа кеча куннинг иккинчи ярмида Туркиянинг Белек шаҳрига етиб борди ва “Kamelya world” меҳмонхонасига жойлашди, бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ўқув-йиғин машғулотлари бугундан бошланади ва мураббийларимиз кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боришади, дейилади хабарда.

Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотларида қуйидаги  футболчилар иштирок этишади: Санжар Қувватов, Умиджон Эргашев, Машҳур Мухаммаджонов, Игорь Голбан, Умарбек Эшмуродов, Ғолиб Ғайбуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Нажмиддин Нормуродов, Жасур Ҳасанов, Шароф Муҳитдинов, Жаҳонгир Алиев, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Дилшод Сайитов, Сардор Саъдуллаев, Ислом Кенжабоев, Санжар Рашидов, Илҳомжон Алижонов, Худоёрхон Сағдуллаев, Муроджон Тошматов, Драган Черан, Ислом Рашидхонов, Дилшод Хушбаков.

Ҳозирча "аждарлар" сафига янги футболчилар қўшилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!