"Насаф" яна бир иқтидорли футболчини кўрикдан ўтказади

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси бугундан иккинчи ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.


SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилишларича, жамоага Малайзия чемпионати иштирокчиси “Бола Сепак ATM” клубидафаолият олиб бораётган ўйинчимиз Сирожиддин Раҳматуллаев келиб қўшилади. Сирожиддин Раҳматуллаев эртадан "Насаф" билан машғулотларни бошлайди. Агар ярим ҳимоячи "аждарлар" мураббийларида илиқ таассурот қолдира олса жамоада қолади ва бу йилги Супер лига бахсларида "Насаф" либосида майдонга тушиши мумкин. 

Маълумот ўрнида Сирожиддин Раҳматуллаев "Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 


Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!