"Насаф"ни ўз трансфер тарихи, бизнинг ҳам ўзига хос тарихимиз бор" ёхуд Левченко Сайфиев ва Ҳамробеков масаласида нима деди?

Айни пайтда Суперлига иштирокчилари трансфер ойнаси очилганидан фойдаланиб ўз таркибларини кучайтириш ишларини фаол тарзда олиб бормоқдалар.

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳам янги мавсум учун жиддий равишда кучайиш ҳаракатида ва иккита тенг кучли таркибни ҳосил қилишмоқчи. Шу боис бош мураббий Виталий Левченкога бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- “Нефтчи” трансфер ойнасида фаол. Таркиб неча фоизга тайёр ва яна нечта трансфер қолди?

- Трансфер кампанияси росаям қизғин паллага кирган ва биз яна иккита чизиқни кучайтириш ниятидамиз.

левченко_4

- Сиз Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши мураббийига айландингиз. Рақобатчиларингиз совринлар ютган мураббийлар эди ва уларнинг орасида сиз энг яхшиси бўлишингизни кутганмисиз?

- Бу мен учун мутлақо кутилмаган иш бўлди, аммо бундай нуфузли совринни қўлга киритиш ёқимли, албатта.

- “Пахтакор” тарафидан Фарруҳ Сайфиев “Нефтчи”га кетишига розилик билдирди, деган гаплар чиқди. Сиз бу хабарни тасдиқлай оласизми?

- Бизда номзод футболчилар рўйхати унчалик кўп эмас, аммо ҳали шартнома имзоламаган ўйинчилар ҳақида гапириш - ёқимли иш эмас.

левченко2_3

- Шунингдек, “Пахтакор”дан Одил Ҳамробековга “Насаф”, “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жиддий қизиқаётганини эшитяпмиз. Уни қўлга киритиш имкониятингиз қанчалик?

- Тажрибали ўйинчиларга кўплаб клублар қизиқиш билан қарашади, лекин бизни қайси ижрочи қизиқтириб қолгани хусусида фикр билдиришни истамаган бўлардим.

- Яна бир савол Ботирали Эргашев билан боғлиқ. Қувватов, Кенжаев, Тўраев ва Эргашев. Шунча дарвозабон нега керак?

- Барча чизиқларимизда катта рақобат бўлади ва малакали дарвозабонга эга бўлиш - менинг назаримда, ажойиб иш бўлади! Ким кучли бўлса, ўша ўйнайди.

левченко1_1

- Туркиядаги йиғинда қайси рақибларга қарши ўйинлар ўтказилади?

- Биринчи йиғин учун ўйинчиларни рўйхатга олиб бўлганмиз, фақат айрим майда-чуйда нарсалар қолди холос. Бу ҳақда сизга кечрок хабар берарман.

- “Насаф”нинг трансфер бозоридаги харидлари сизни ҳам қизиқтиряптими?

- “Насаф” жамоасида ўз трансфер тарихи, бизнинг ҳам ўзига хос тарихимиз бор. Ҳаммасини мавсум ва майдондаги ўйинлар белгилаб беради.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Нор Носиров
06/01/2024 18:20
НЕфтчи навбахордан эстафетани олибди умри1 ёки 2 йил яна эски тос эски тогора Левченко маллабой пулни килади чемодан тулдиради европага йук булади Нефтчи ва уни мухлислари колади ЛЕКИН НАСАФ БУЛОЛМАЙДИ ХОЗИР ШУ КЕЧА КУНДУЗДА ХАМ етакчилар тарк этса хам Р. БЕРДИЕВ КУЧЕРЕНКОНИ ЖАМОАСИ ТАЙЁР ТУРИБДИ бемалол ташлашади супер лигада, буни блокнотга ёзиб куйинглар насаф негативчилари
&
06/01/2024 19:57
НАСАФДАЯМ ПУЛ БОР НАСАФ БУЛИБ ЮРИБДИ.ПУЛИ КУРИБ КОЛГАНДА КУРДИК БУ КОМАНДАНИЯМ ЙУК БУЛИБ КЕТИШИГАЯМ ОЗ КОЛУВДИ БЕРДИЕВНИ КУТАРИБ ЮРГАН АСЛИДА КАШКАДАРЕ ХАЛКНИ ПУЛЛАРИ.ПУЛ БУЛМАСА УЗИЯМ НАСАФ ХАМ БИР ТИЙИН БУЛИБ КОЛДИ ХАММА ЖОЙДАЯМ ПУЛКУ.РОЛ УЙНЕДИГАН.ПАХТАКОРДАЯМ ДОИМ ПУЛ БОР ЗОР.НАСАФ ХАМ ХУДДИ ШУНДАЙ.УЙИЛГАН ТОГ ХАМ ТУГАЙДИ БИН КУН ЙУНАЕВЕРСА.НАСАФДА ХАМ ПУЛ КОЛМАГАНДА БИЛИНАДИ КАНДАЙ ЖАМОАЛИГИ ШУНАКА ГАПЛАР ХУЛЛАС
&
+998883198592
06/01/2024 20:55
Насафга хеч нарса булмайди чунки академия бор доимо ёрдамга тайёр футболди тушунмайдиганлар Насафда пул бор деб уйлайди
Шоим Зарипов
06/01/2024 17:47
Лефченко Бердиевни олдида 1 тийинга киммат Узбекистонда Бердиевга тенг келадигани йук .
&
06/01/2024 17:56
Тўхтаниёзни калбасасини ебсан гандон
&
Sirojiddin Turayev
06/01/2024 15:48
Salom tamom deganday bo’libdi :)
Норов Абдужалил
06/01/2024 14:48
Барча жавоблар мавхумку....
&
Miraziz1
07/01/2024 10:18
Пул буса мен бошкараман камандани бизда пул топадиган каманда нефтчи стадион оддий камандалар билан уйиндаям нармалний тулади Бердиев ёмон мураббий эмас лекин пул бумаса курамиз ахволини тортишманглар чемпионат эртаги кузда бошланади
&
1234567
06/01/2024 20:38
Саволларга мужмал жавоблар кайтарган,канкерет бирон нима демаган
&
+998883198592
06/01/2024 20:58
Левченко нимани коиллатти хеч нима менимча Равшан Хайдаров булиши керак эди
&
Mn
06/01/2024 17:39
Насаф мураббийи бутун кария уйинчиларни йигиб олди бу уйинчилар билан насаф супер лигада яна кокилади манимча нефчи насафни яна олдингидай чемпионликдан мосуво килади бердиевдп левчинкадек тажриба йук
&
Абдигани
Mn
07/01/2024 08:01
Булмаса чет элни хуроз кандини ялаб юраверинглар. Махаллий стабил тренер барибир уз сузини айтиб келябди. Буни тан олиш марднинг иши.
&
07/01/2024 08:33
Бердиевда эсласангиз иминни шу тренир чемпионликни олиб куйган агар уша турда нефчини ютканда насаф чемпион буларди левченка насафга бориб пролига боллари билан насафни янчиб ташлаган шунда бердиев левчинкани олдида тажрибаси етишмаган шунинг учунам бердиев чемпион килолмайди