"Навбаҳор" легионери клубни тарк этгани маълум қилинди

Милош Милович "Навбаҳор" жамоасини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

"Жамоамизни черногориялик 28 ёшли тажрибали ҳимоячи Милош Милович тарк этди. У “Навбаҳор” таркибида ўтган мавсум барча мусобақаларда жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол голга муаллифлик қилди.

Милош Миловичга “Навбаҳор”даги фаолияти учун клубимиз ва мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб, янги жамоасида омад ёр бўлишини тилаймиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
АЛИ
08/02/2024 21:51
Гол уриш кийин булди
&
Shakhzod
08/02/2024 18:21
Gullar shahri yoqmadimi