"Навбаҳор" назорат ўйинида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади

Бугун Қибрайда янги мавсум учун Тошкентда тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувнинг 22-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, Мурод Холмухаммедов ҳисобни очди. Ўйин сўнггида эса Аюбхон Нўъмонов мувозанатни тиклади.

Назорат ўйини

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:0)

Бош ҳакам: В. Цейтлин.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 22 (пен). - Аюбхон Нўъмонов – 89.

“Қўқон-1912”: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Акмал Холмуродов, Александр Мерзляков, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Игорь Таран, Баҳодир Пардаев.

Захира: Музаффар Абдуллаев, Азиз Ашуров, Иқбол Маликжонов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Ойбек Мирзоҳидов, Иброҳим Раҳимов, Носир Отақўзиев, Собир Ҳамидов.

«Навбаҳор»: Мирзоҳид Маматхонов, Авазхон Маматхўжаев, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Мирзоҳид Ғофуров, Зоҳир Пиримов, Остон Ўрунов, Дилшод Шарофутдинов, Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Азамат Алланиёзов.

Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Равшан Хурсанов, Аббос Ғуломов, Акмал Турғунбоев, Шоҳзамон Хайруллаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!