“Навбаҳор” таркибига “Пахтакор” аъзоси ва битта легионер қўшилди

1220

“Навбаҳор” таркибига “Пахтакор” аъзоси ва битта легионер қўшилди

“Навбаҳор” жамоасининг селекция ишлари давом этмоқда. Хусусан, кеча таркибга икки нафар футболчи қўшилди. Улардан бири "Пахтакор" жамоасидаги иштироки орқали мухлисларга яхши таниш Жавоҳир Соҳибовдир. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Яна бир ярим ҳимоячи Асамаз Бураев эса Россиядан таклиф этилди. 1990 йилда туғилган хавбек (бўйи 180 см) ўтган мавсумни Қозогистонда ўтказган. Толдиқўрғоннинг "Жетису" клуби сафида тўп тепиб, жамоани мамлакат Премьер-лигасига йўл олишига ҳисса қўшган. Футболчи фаолиятини 2008 йили Владикавказнинг "Автодор"рида бошлаган. Қозогистон клубига келгунга қадар Бураев "Автодор" (Владикавказ), "Спартак" (Нальчик), "Алания" (Владикавказ), "Машук-КВМ" (Пятегорск), "Луч-Энергия" (Владивосток), "Гандзасар-Капан" (Капан), "Бананц" (Ереван),  "Арвмир" (Армвир), "Алашкерт" (Мартуни) каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Россиялик футболчининг хатти-ҳаракатлари мураббйларга манзур бўлса "Навбаҳор" аъзосига айланиши мумкин.