"Навбаҳор" йиғинга "Пахтакор" аъзосини жалб қилди

Янги мавсумга тайёргарликни 16 декабрьдан бошлаган "Навбаҳор" жамоаси 25 декабрьга қадар Наманганда машғулотлар ўтказиб туради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, "лочинлар" таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. "Навбаҳор" йиғинига "Пахтакор" ёшлар жамоаси аъзоси Равшан Дўстматов жалб этилган. Клуб кимлар билан ҳайрлашгани тўғрисида батафсил маълумотни тез орада хабар берамиз. Якунланган мавсумда ўзини яхши тарафдан кўрсатган ёшлар ҳам асосий таркиб билан бирга машқ ўтказишмоқда. Ҳозирча қуйидаги футболчилар йиғинда қатнашишмоқда: Асилбек Аманов, Мирзоҳид Маматханов, Аббос Махсталиев, Остон Ўрунов, Равшан Хурсанов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Дўстматов, Юнусбек Абдувоҳидов, Аббос Ғуломов, Акмал Турғунбоев.

Эртага "Навбаҳор" Андижоннинг "УзДонгЖу" клубига қарши назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган. Мазкур қарама-қаршилик соат 11:00 да "Навбаҳор-Умид" футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилади. Кеча "навбаҳорчилар" норматив тест топширишганини ҳам қўшимча қилиш лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!