"Навбаҳор"нинг назорат ўйинларидаги рақиблари маълум


Тошкентда мавсумга ҳозирлик кўраётган "Навбаҳор" бугундан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икки кун давомида ҳордиқ чиқарган наманганлик футболчилар бугун куннинг иккинчи ярмида яна пойтахтимизда тўпланишди. Айни пайтда "Навбаҳор" аъзолари Қибрайдаги ўқув-машғулот базасида дастлабки машғулотни ўтказишмоқда. Бу сафарги йиғин давомида ҳам бир нечта назорат ўйинларини ўтказиш кўзда тутилган. Режага кўра дастлабки учрашув 28 январь куни бўлиб ўтади. Шу куни “Навбаҳор”га Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби рақиблик қилади. Кейинги учрашув эса 31 январь санасига белгиланган. Иккинчи назорат ўйинида “Андижон” жамоасига қарши баҳс олиб борилади. 2 февралда эса Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши майдонга тушамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!