Навбат шашкага! Ўзбекистонлик 4-синф ўқувчиси жаҳон чемпиони бўлди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Болгариянинг Кранево шаҳрида 64 катакли шашка бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этаётган ёш спортчи - Бухоро туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Шейхали Азизовга тенг келадиган спортчи топилмади. Шейхали блиц программасида олтин медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!