“Нефтчи” бир йўла “Машъал”нинг икки футболчиси билан шартнома имзолади

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.  Фарғоналиклар машғулотлар давомида бир қатор ўйинчиларни ўз сафларига қўшиб олишмоқда.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, “Нефтчи” жамоаси ўтган мавсумлар давомида Муборакнинг “Машъал” жамоаси таркибида тўп тепган Искандар Шойқулов ва Аваз Агалиев билан шартнома тузди. Хар икки футболчи ҳам ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!