"Нефтчи" мураббийи жамоадан кетди

Фарғонанинг "Нефтчи" клубида мураббий ўзгарди. Аниқроғ айтадиган бўлсак, жамоани мураббийлар штабидан бир нафар мутахассис тарк этгани маълум бўлди.

"2022 йилдан буён "Нефтчи"да мураббий вазифасида ишлаб келган Владимир Ежуров Россияга қайтиб кетишга қарор қилди. Жамоа раҳбарияти унинг илтимосига розилик берди. Шу тариқа, Владимир Ежуров бугун жамоа билан самимий хайрлашиб, ўз юртига  қайтиб кетди", - дейилади "Нефтчи" клуби матбуот хизматининг хабарида. 

Клуб вакиллари унга миннатдорчилик билдиришган. Ежуров бош мураббий Виталий Левченко билан елкама-елка ишлаб келаётганди. Энди унинг ўрнига бошқа мураббий таклиф қилинадими? Буни тез орада билиб оламиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Имомали олимов
04/04/2024 15:34
SARKISYANNI CHAQIRISH KERAK