"Нефтчи" ўйинчиси "Насаф" сафини тўлдирди

1073

Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига тайёргарлик олиб бораётган Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз таркибини шакллантиришда давом этмоқда.

Ҳозирда U-23 терма жамоамиз сафида Осиё чемпионатида қатнашаётган "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Абдужамол Исроилов "Насаф" жамоаси билан келишувга эришди. 

SPORTS.uz сайтига маълум қилишларича, Абдужамол Исроилов Осиё чемпионатидан сўнг "Насаф" жамоаси билан шартнома имзолайди.