"Нефтчи" пенальтидан гол ура олмаса ютолмайди, Қосимов учун орқага йўл йўқ" ёхуд мутахассис Суперлигада кутилаётган шиддатли ўйинлар ҳақида

Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги гуруҳ босқич ўйинлари ниҳоясига етгач, энди навбат яна Суперлига баҳсларига қаратилади. Шу сабабли бор эътибор чемпионатга қаратилиши шубҳасиз.

25 апрелдан чемпионатимизнинг 5-тур ўйинларига старт берилади ва апрелнинг 27-санасигача давом эттирилади. Шу вақт оралиғида бешта беллашув бўлиб ўтади.

Айни пайтда “Пахтакор” билан “Насаф” Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этаётгани сабабли уларнинг иштирокидаги беллашувлар қолдирилган. Шунга қарамасдан олдинда турган бешта жуфтликдаги қарама-қаршиликлар ҳам ғоят муросасиз тарзда ўтишига ишонамиз.

Тажрибали мутахассислардан бири Дилшод Нуралиев 5-тур арафасида жамоаларнинг имкониятлари ҳақида гапирди.

25 апрель (душанба)

“Нефтчи” – “Бунёдкор”

- Жуда қаттиқ ўйин бўлади. Иккаласини ҳам бир хил даражадаги жамоалар, деб биламан. Менинг назаримда, ушбу учрашувда дуранг қайд этилади. Чунки жамоаларнинг даражаси бир хил, деб бежизга айтмадим. Фақат “Нефтчи” пенальтидан гол урмаса, кучлар тенг келиши мумкин ва дуранг бўлади, деб ўйлайман.

буник_4

“Динамо” – “Локомотив”

- “Динамо”нинг ҳам, “Локомотив”нинг ҳам орқага йўли йўқ. Майдонда жуда муросасиз ўйин бўлади. Ўйлашимча, ушбу баҳсда ҳам ғолиб номи аниқланмаса керак. Иккала жамоа кўпроқ ҳимояга эътибор қилади ва хато қилмаслик асосий ўринда туради. Менимча, битта гол ўйин тақдирини ҳал қилади.

динамо3_3

26 апрель (сешанба)

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна”

- Таркиб ва ўйин услуби бўйича қарайдиган бўлсак, фикримча, “Навбаҳор” уч очкони қўлга киритади. 70 га 30 фоиз деса ҳам бўлади. “Навбаҳор” жамоасининг ўйини жуда ёқяпти, дея олмасам-да, аммо уларнинг ўйинида қандайдир маъно бор. Наманганликларнинг ўйини турдан-турга яхши шаклланиб боряпти. Бунинг устига “Навбаҳор” ўз майдонида ашаддий мухлислари қаршисида ўйнайди. Ишқибозларининг қўллаб-қувватлаши ва жамоанинг тайёргарлиги ҳам муҳим роль ўйнайди. Албатта, “Сўғдиёна” ёмон жамоа эмас. Ўзига яраша курашувчан, характери бор жамоа. Барибир бу жуфтликда “Навбаҳор” ютади, деб ўйлаяпман.

жам_2

“Олимпик” – “Қизилқум”

- “Олимпик”да ёш ва иқтидорли жамоа шаклланган. Ўз уйида ўйнайди. “Олимпик”ни “Пахтакор” билан ўтказилган учрашувини кўрдик. Лекин менинг фикримча, бу сафарги ўйинда тажриба ўз сўзини айтади. Чунки “Қизилқум” таркибида жуда тажрибали футболчилар йиғилган. Улар ёшлар билан қандай ўйнаш кераклигини кўпроқ тушунишади. Аммо ўйин босим остида ўтса керак. Назаримда, “Олимпик” – “Қизилқум” баҳсида ё дуранг бўлади, ё навоийликлар ютади.

кизилкум1_5

27 апрель (чоршанба)

АГМК – “Қўқон-1912”

- Миржалол Қосимовни орқага қўядиган қадами қолмади. Ўйлашимча, бу ўйинда АГМК клуби ғалаба қозонади. Уларнинг сафидаги бетоб бўлган ва жароҳатланган футболчилар соғайиб боряпти. Қосимовни ютқазишга ҳаққи йўқ. АГМК ўз майдонида мухлисларининг қўллаб-қувватлаши остида ўйнайди. Менимча, тажриба ўз сўзини айтиб, ўйинчиларнинг маҳорати ўйин тақдирини ҳал қилади. Шу боис менимча, “Қўқон-1912”нинг имконияти бироз пастроқ.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!