"Нефтчи"га бир инсонни гапларига ишониб келганим хато, "Сўғдиёна"даги фаолиятимдан кўнглим тўлмади" ёхуд футболчимизга хориж клублари кўз тикяпти

Ўтган мавсумни “Нефтчи”да бошлаб “Сўғдиёна” клубида тугатган ҳужумкор ярим ҳимоячи Хусниддин Ғофуров бу йил яна бошқа клубда тўп суради.

У “Сўғдиёна” билан хайрлашган. Олдида бошқа таклифлар бор. Қолганига ўзи билан суҳбатда гувоҳ бўласиз.

- Хусниддин, “Сўғдиёна”даги фаолиятингиз ўзингиз ёқмадими? У ердан кетишингиз нима билан боғлиқ?

- Худога шукр, ёмон эмас. Кетишим сабаби эса менинг у ердаги фаолиятимдан кўнглим тўлмади. Шунинг учун кетишга қарор қилдим.

хусни3

- Негадир охирги пайтларда сизга нимадир етишмаётгандек. Чунки клубларни тез-тез алмаштириш ҳолати кузатиляпти. Ҳаммасини умумлаштирганда нима бўляпти ёки клубларда профессионаллик бинойидек эмасми?

- Ўзимга ҳам бу ҳолат ёқмайди. Лекин “Нефтчи”га ишонтириб олиб келиб, кейин керак эмас бўлиб қолдим. Шунга кетишга мажбур бўлдим. Ваҳоланки, узоқ йиллар тўп суриш ниятим бор эди.

- “Сўғдиёна” ОФК Кубоги ярим финалидаги мағлубиятдан кейин руҳан сингани ростми? Бу масалада фикрингиз қандай?

- Ҳа, албатта. Ўшанда ҳамма ҳаракат қилди, аммо ўхшамаганди. Омад келмаса қийин-да.

хусни2

- Улуғбек Бақоевни кетишини кутганмидингиз ёки...

- Менимча, футболчилардан ҳеч ким кутмаганди.

- “Нефтчи” ва “Сўғдиёна”даги фаолиятингиз давомида бир-бирига ўхшашликни кузатдингиз-а?

- Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади.

- Фаолиятингизда энг катта хатога қаерда йўл қўйдим, деб ўйлайсиз?

- “Нефтчи”га бир инсонни ваъдалари ва гапирган гапларига ишониб келганим хато, менимча. Лекин иккинчи томони ва яхши тарафи шу эдики, отамни олдида кўпроқ бўлдим.

хусни

- Кейинги режангиз қандай? Қайси клублардан таклифлар бор ва аниқ келишувга эришдингизми?

- Ҳозирча қаерга боришим аниқ эмас. Олдимда 1-2 та таклифлар бор. Худо хоҳласа, тез кунларда аниқ бўлиб қолар.

- Айтайлик, легионерга айланиш эҳтимолингиз қанчалик? Ёки энди четга кетмоқчи эмасмисиз?

- Менга Малайзия ҳамда Таиланддан таклифлар бор. Насиб бўлса, легионер сифатида хорижда ўйнарман, бўлмаса, шу ерда қоламан.

- Дарвоқе, ўтган йилги Ўзбекистон чемпионатидаги савия ҳақида нима дея оласиз?

- 2022 йилги чемпионат анча қизиқ бўлди. Шунақа қизқарли чемпионат бўлаверса, албатта ўсиш ҳам бўлаверади.

- Чемпионатимизда ўз сўзимни айта олдим, деб ҳисоблайсизми?

- Ҳали бу даражага етиб бормадим.

хусни1

- Бунинг учун вақтим етарли, деб ҳисоблайсизми?

- Худо бераман деса ҳеч нарса эмас, албатта.

- Қайси клубда ўзингизни жуда қулай ҳис қиласиз?

- Тўғриси, “Локомотив” ва АГМК клубларида мазза қилганман.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
asl_legioner
11/01/2023 02:13
Хусниддин олдинги ёшлик даврларингни эслагин.