"Нефтчи"га нима бўлмоқда?

1250

 

Ўтган йилги мавсумда Олий лигада Вадим Абрамов қўли остида керакли натижага эриша олмаган "Нефтчи" жамоаси бу йил ўзига ўхшамаяпти.

Декабр ойида йиғинни бошлаган фарғоналиклар Сергей Лебедов ва Мурод Исмоилов қўли остида машғулотларни олиб боришди. Жамоа таркиби асосан маҳаллий шйинчилар билан шакллантиришга ҳаракат қилинди. Дастлаб жамоани Музаффар Музаффаров тарк этди. У ўзини АГМК жамоасида синаб кўришни маъқул топди. Сўнгра бирин-кетин ўйинчилар жамоани тарк этишни бошлашди. Абдураҳмон Абдулҳақов "Бухоро"га қўшилган бўлса, Абдумавлон Абдужалилов "Навбаҳор"дан қўним топди. Мухсин Убайдуллаев "Машъал" билан шартнома имзолаган бўлса, ОТЖ сафида ОЧ да ҳаракат қилаётган Хусниддин Ғофуров эса "Пахтакор" сафида фаолиятини давом эттиришни маъқул топди. Бугун Дилёр Ирматов "Металлург" билан шартнома имзолаган бўлса, Шерзод Ҳакимов ва Отабек Ҳайдаровлар "Сўғдиёна" йиғинига бориб қўшилдилар.

Бу билан ўйинчилар нимани мақсад қилган бўлишлари мумкин? Албатта янги мавсумда Супер лига жамоаси таркибида тўп суришни ўз олдиларига мақсад қилганлар. "Нефтчи" жамоаси тақдири ҳозирча мавхум бўлиб турибди. ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов Фарғонадаги ташриф чоғида клубни истиқболини юқори баҳолаган эдилар.

"Нефтчи" жамоаси ҳозирда ўз қароргоҳида машғулотларни олиб бормоқда. Таркибда асосан маҳаллий ўйинчилар машғулотларни олиб боришмоқда.
25-январ куни бўлиши режалаштирилаётган ЎФФ ҳисобот конференциясида "Нефтчи", "Сўғдиёна" клубларининг тақдирларига ойдинлик киритиб беришларини таҳмин қилишимиз мумкин.

Комилжон Икромов