“Нефтчи”нинг икки назорат ўйинидаги рақибининг бири маълум

"Нефтчи" футболчилари Қиргулидаги стадионда бир маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Машғулотларда асосий ва ёшлар таркиби вакиллари биргаликда ишлашяпти. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, жамоа келаси ҳафта 2 та назорат баҳсида иштирок этиши режа қилинган. Дастлабки рақибнинг номи маълум бўлди. Янги ҳафта бошида Қувасойнинг "Цементчи" жамоасига қарши назорат баҳси ўтказалиди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!