Неймар ўзини кўрсатишда давом этмоқда

267

Неймар ўзини кўрсатишда давом этмоқда

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар кеча Франция чемпионатининг 21-турида “Дижон”га қарши (8:0) баҳсда ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 25 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум Европанинг топ-5 чемпионатларида 10тадан кўп гол урган ва 10тадан кўп голли узатмага муаллифлик қилган илк футболчи бўлди.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум Лига-1да жами 15та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.