Никита Рибкин “Металлург”да кўрикдан ўтмоқда

“Қўқон-1912” дарвозабони Никита Рибкин фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга яқин.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ўтган мавсумни Қўқонда ўтказган посбон айни пайтда “Металлург”да кўрикдан ўтмоқда. Уни бекободликларнинг янги мураббийи Андрей Шипиловнинг шахсан ўзи чақирган.

Маълумот ўрнида, Никита Рибкиннинг “Қўқон-1912” билан тузган шартномаси якунига етган ва у ҳозир эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!