Нима учун Де Брюйне асосий таркибга киритилмади?

Хабарингиз бор, бироздан сўнг "Реал" - "Манчестер Сити" учрашуви старт олади. "Шаҳарликлар"нинг ушбу учрашув учун чиқарилган таркибидан Кевин де Брюйне жой олмади.

Бугунги ўйинда ярим ҳимоячи захирадан ҳам майдонга туша олмаслиги мумкин. Сабаби, Кевин ўйин олдидан очқозони билан муаммо юзага келгани борасида миш-мишлар чиқмоқда. Хосеп Гвардиола ҳам бунга тўхталиб ўтди: "Ҳаммаси яхши эди, лекин бироз олдин у кийиниш хонасида қусишни бошлади ва тайёр эмасман, деди"

Эслатиб ўтамиз, Де Брюйненинг ўрнини "Реал"нинг собиқ аъзоси Матео Ковачичи эггалайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!