Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев соврин жамғармаси 1.9 миллион долларни ташкил этувчи "FIDE жаҳон кубоги 2023"да иштирок этади, рақиблар билан танишинг

30 июлдан 24 августга қадар Озарбайжоннинг Баку шаҳрида шахмат бўйича FIDE таснифидаги энг нуфузли мусобақалардан бири ҳисобланган "FIDE жаҳон кубоги 2023" бўлиб ўтади. Қувонарлиси, ушбу мусобақада ўзбекистонлик шахматчилар Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳовир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев ҳам дона суради. 
 
206 нафар дуёнинг энг кучли шахматчиларини ўзида жамлаган мусобақанинг соврин жамғармаси 1.9 миллион долларни ташкил этиб, ғолиб 110 минг долларга эга чиқади. Шунингдек, топ 3 шахматчилар 2024 йил жаҳон тожига даъвогарлар турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 
 
Магнус Карлсен, Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, қолаверда Нодирбек Абдусатторов каби FIDE топ 50 рейтингидан ўрин олган иштирокчилар баҳсларни тўғридан тўғри 2-раунддан бошлайди. 
 
Мусобақа классик шахматда, нокаут тизимида бўлиб, ҳар бир босқичда 2 тадан ўйин ўтказилади. Кучлар тенг келган тақдирда, қўшимча рапид йўналишидаги баҳсларга мурожаат қилинади. 
 
Ҳамюртларимизнинг 1-раунддаги рақиблари билан танишинг:
 
Шамсиддин Воҳидов (2597) - Абдулла Гайимбали (2483) (Озарбайжон)
Жавоҳир Синдаров (2659) - Реҳен Денг Сиприано (2147) (Шимолий Судан)
Нодирбек Якуббоев (2640) - Малек Кониаҳли (2296) (Сурия) 
 
Юқорида таъкидлаганимиздек, Нодирбек Абдусатторов (2725) тўғридан тўғри 2-босқичдан баҳсларга киришади ҳамда Зденко Козул (2532) (Хорватия) ва Ваҳап Санал (2585) (Туркия) жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!