"Норин" ПРО-лигада қатнашади

 

ПРО-лига жамоалари аста-секин йиғинни бошлаш арафасида турибдилар.
Ўтган йилги мавсумда Вали Келдиев бошчилигидаги "Норин" жамоаси бу йил ПРО-лигада қатнашиши сўроқ остида турганди.
SPORTS.uz интернет-порталига маълум қилишларича, "Норин" бу йил ПРО-лигада қатнашадиган бўлди. Жамоани ПРО-лигада қатнашишида туман хокимлиги ва "Аср футболи" нашри ўз ёрдамларини беришди.
"Норин" Фарғона вилояти Ҳоким кубогида қатнашишни режалаштиришмоқда.
Вали Келдиев бу йил ҳам жамоада қолиб, 25-январдан йиғинни бошлашни режалаштирмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!