Нурхон Қурбонова Жаҳон чемпионати совриндорига айланди ва лицензияни қўлга киритди

Пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди.

Аёллар ўртасида F54 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 7 метр 38 см натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори ҳисобланган истеъдодли спортчимиз бу орқали Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!