ОАВ диққатига: “Локомотив” ОЧЛ-2018 учун аккредитация жараёнини бошлади

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар Лигаси баҳслари учун аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлаганини маълум қилади.

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби сифатида Тошкентнинг“Локомотив” клуби Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 мавсумида “B” гуруҳида иштирок этади. “Локомотив”нинг уй учрашувларида ўйинолди ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари, медиа-трибуна, матбуот маркази, микст-ҳудуд ҳамда дарвозалар ортига (фотомухбирлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 10 январдан 25 январга қадар қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари “Локомотив” ПФК матбуот хизматига ўз ташкилотлари раҳбари номидан аккредитациядан ўтказиш учун хат, 3х4 ҳажмдаги фотосурат, паспортдан нусха тақдим этишлари сўралади. Ҳужжатлар info@lokomotiv.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун “Локомотив” ПФК матбуот хизматига мурожаат этишингиз мумкин, дейилади хабарда.

Телефон: (+998 71) 286 24 12

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!