Облак "Сельта"га қарши ўйинда "Атлтико"га ёрдам бера олмайди

Мадриднинг "Атлетико" клуби посбони Ян Облак Ла Лиганинг 28- турида "Сельта"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда  Football Espana нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича словениялик дарвозабон ҳамон қўлидан олган жароҳатини даволатмоқда. Айтиш лозимки, Облак айни шу жароҳат сабаб кеча Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасида “Локомотив”га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборган эди.

Маълумот учун, "Атлетико" – "Сельта" учрашуви 11 март куни Тошкент вақти билан соат 20:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!