ОЧ: Ўзбекистон U23 – Жанубий Корея U23: Превью

Бугун Хитойда ёшлар ўртасидаги ОЧ ярим финал учрашувлари старт олади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финалда Жанубий Кореяга қарши тўп тепса, яна бир ярим финал учрашувида Қатар Вьетнамга қарши ўйнайди.

Равшан Ҳайдаров жамоаси ярим финал йўлланмаси учун курашда Японияни мағлуб этган бўлса, Жанубий Корея Малайзияни доғда қолдирган. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун ушбу ярим финал турнирлар тарихидаги биринчиси ҳисобланади. Жанубий Корея эса, аввалги турнир финалида ўйнаган.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси урашувга айни пайтда йўқотишларсиз учрашувга тайёр эканини бош мураббий учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлади.

- Айни пайтда бир икки нафар футболчи жароҳат олган, аммо улар муҳим учрашувгача тикланиб олиши учун штабимиз барча ишларни қилмоқда. Ўйлайманки, ушбу учрашувда футболчилар ҳақиқий шижоат кўрсатиб, барчани яна бир марта хурсанд қилишади, - деди Ҳайдаров.

U-23 ОЧ

Ярим финал.

Ўзбекистон U23 – Корея U23

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!