ОЧЛ-2018: “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” баҳсини австралиялик ҳакам бошқаради

 

Келаётган ҳафтада Осиё Чемпионлар Лигаси 2018 йилги мавсумининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бу сафар Тошкентнинг “Локомотив” клуби Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоаси меҳмони бўлади. 6 март куни бўлиб ўтадиган беллашувни австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Ўйин бош ҳаками – Кристофер Жеймс Бит. Унга қанотларда ҳамюртлари – Эшли Уарвик Ичем ҳамда Антон Шчетинин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса қирғизистонлик Тимур Файзуллин бажаради.

ОЧЛ-2018. Гуруҳ босқичи

3-тур / 6 март. Доҳа. “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадиони

“Ал Дуҳаил” – “Локомотив”

Бош ҳакам: Кристофер Жеймс Бит (Австралия)

Қанот ҳакамлари: Эшли Уарвик Ичем ва Антон Шчетинин (Австралия)

Тўртинчи ҳакам: Тимур Файзуллин (Қирғизистон)

Ҳакамлар назоратчиси: Комалесваран Санкар (Ҳиндистон)

Комиссар: Тун Тун Аунг (Мьянма)

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур қарама-қаршилик 6 март куни бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 20: 00 (Тошкент вақти билан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!