Оғир атлетика. Таиланддаги Жаҳон кубогида иштирок этадиган терма жамоамиз аъзолари билан танишинг!

Жорий йилнинг 31 март – 11 апрел кунлари Таиланднинг Пукет шаҳрида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.

Қуйида ушбу мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоамиз аъзолари ҳамда уларнинг иштирок этиш вақтлари билан таништириб ўтамиз:

Аёллар
 -49 кг
Жамила Панфилова 1-апрел соат 15:30
-55 кг
Нигора Абдуллаева 2-апрел соат 21:00
-81 кг
Ригина Адашбаева 9-апрел соат 15:30
-87 кг
Нигора Сувонова 9-апрел соат 21:00
+87 кг
Турсуной Жабборова 10-апрел соат 18:00
***
Эркаклар 
-73 кг
Достон Ёқубов 4-апрел соат 13:00
Муҳаммадқодир Тоштемиров 4-апрел соат 13:00
-89 кг
Сарварбек Зафаржонов 6-апрел соат 15:30
-109 кг
Акбар Жўраев 10-апрел соат 21:00
Шарофиддин Амриддинов 10-апрел соат 21:00

Маълумот учун, мусобақа вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Максуд Каюмов
28/03/2024 20:15
Buncha kamchilik