Оғир атлетика. Тошкентдаги Осиё чемпионатида 17 та Осиё ва жаҳон рекордлари янгиланди!

Тошкентда ўтган Осиё чемпионати нафақат ҳаяжонли онлар ва унутилмас лаҳзалар, балки кўплаб тарихий рекордлар билан ҳам ёдимизда сақланиб қоладиган бўлди.

3-10 февраль кунлари бўлиб ўтган мусобақаларда жами 9 та Осиё рекорди ва 8 та жаҳон рекорди янгиланди. Қуйида ушбу рекордлар билан батафсил таништириб ўтамиз:

Жаҳон рекорди:

Аёллар 45 кг – Вон Хён Сим (КХДР)
Даст кўтариш 86 кг (аввалги рекорд 84 кг)
Иккикураш 192 кг (аввалги рекорд 190 кг)
***
Аёллар 49 кг – Ри Сонг Гум (КХДР)
Силтаб кўтариш 125 кг (аввалги рекорд 124 кг)
Иккикураш 220 кг (аввалги рекорд 216 кг)
***
Аёллар 55 кг – Канг Хёнг Гёнг (КХДР)
Даст кўтариш 86 кг (аввалги рекорд 84 кг)
Иккикураш 234 кг (аввалги рекорд 233 кг)
***
Аёллар 71 кг – Сонг Кук Хянг (КХДР)
Силтаб кўтариш 154 кг (аввалги рекорд 153 кг)
***
Эркаклар 73 кг – Раҳмат Эрвинг Абдуллаҳ (Индонезия)
Силтаб кўтариш 204 кг (аввалги рекорд 201 кг)

Осиё рекорди:

Аёллар 45 кг – Вон Хён Сим (КХДР)
Даст кўтариш 104 кг (аввалги рекорд 103 кг)
Иккикураш 192 кг (аввалги рекорд 190 кг)
***
Аёллар 49 кг – Ри Сонг Гум (КХДР)
Силтаб кўтариш 125 кг (аввалги рекорд 124 кг)
Иккикураш 220 кг (аввалги рекорд 216 кг)
***
Аёллар 55 кг – Канг Хёнг Гёнг (КХДР)
Даст кўтариш 86 кг (аввалги рекорд 84 кг)
Иккикураш 234 кг (аввалги рекорд 233 кг)
***
Аёллар 71 кг – Сонг Кук Хянг (КХДР)
Силтаб кўтариш 154 кг (аввалги рекорд 153 кг)
***
Эркаклар 73 кг – Раҳмат Эрвинг Абдуллаҳ (Индонезия)
Силтаб кўтариш 204 кг (аввалги рекорд 201 кг)
***
Эркаклар +109 кг – Ман Асаад (Сурия)
Силтаб кўтариш 252 кг (аввалги рекорд 250 кг)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!