ОКМК навбатдаги трансферни эълон қилди (фото)

ОКМК бўлажак мавсум олдидан навбатдаги трансферини эълон қилади!

"Локомотив" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Али Абдураҳмонов 2003 йил 19 ноябрь куни таваллуд топган. Майдондаги жойлашуви марказий ҳужумчи. Фаолияти давомида "темирйўлчилар" сафида умумий 31 ўйинда майдонда ҳаракатланиб, 6 та гол ва 2 голли узатмани амалга оширган. Ёш иқтидорли футболчи янги мавсумдан эътиборан олмалиқликлар сафида ҳаракат қилади. ОКМК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.

HNAS

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rostgoy
13/01/2024 14:28
Бир тийинга киммат трансфер. Агар шу уйинчи булса.