Осеан Додин Будапештда қоқилди

Бельгилик Алисон ван Уйтванк Будапештда ўтаётган мусобақанинг илк даврасида франциялик Осеан Додинни синовдан ўтказди.

Мазкур учрашувда Алисон рақиби устидан 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди ва ўзаро ўйинлардаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1

Энди “Hungarian Ladies Open – 2018” турнирининг иккинчи даврасида Уйтванк руминиялик Михаэла Бузареска ва испаниялик Лара Арруабаррена учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!