Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Ислом мамлакатлари орасида пешқадам

Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларидан сўнг бир қатор халқаро ташкилотлар мусобақа якуни бўйича ўз йўналишларидаги таҳлилларни эълон қилинмоқда.

Аҳамиятли томони, Ислом бирдамлиги спорт федерацияси ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларнинг натижаларини эълон қилди ва унда Ўзбекистон делегацияси биринчи ўринда эътироф этилди. Шунингдек, кучли учликдан Эрон ва Баҳрайн делегациялари ўрин эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз Осиё ўйинларида 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медаль жамғариб, медаллар сони ва сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!