Осиё ўйинлари. Тонгда бўлиб ўтган воқеалар дайжести

7:10. Триатлон бўйича ўтказилган мусобақада Арслон Турсунов ва Александр Куришов иштирок этди. Куришов финалга қадар етиб бора олмаган бўлса, Турсунов 1:57:31 сония натижа билан 8-ўринни банд этди.

7:31. 10 метрдан ўқ отиш баҳсларида Ситора Эргашбоева иштирок этди. Якунда 561 очко жамғарган атлет мусобақани 41-ўринда якунлади.

7:50. 50 метрга брасс усулида сузиш бўйича мусобақаларда иштирокини бошлаган Егор Петряков ўз саралаш гуруҳида биринчи ўринни олди, аммо у қайд этган натижа финал йўлланмасини тақдим этгани йўқ.

8:40. Қиличбозликнинг сабля йўналишидаги иштирокини муваффақиятли давом эттираётган Ўзекистон аёллар терма жамоаси мезбон - Хитой билан жуда оғир кечган баҳсда ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финал баҳси Япония вакиллари қизларимизга қаршилик кўрсатади. Баҳс Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!