Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси билан танишинг!

Aввал хабар берганимиздек, Хитой мезбонлигида ўтадиган “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари кун сайин яқинлашмоқда. Бевосита беллашувларда терма жамоамизнинг энг номдор спортчилари ҳам иштирок этишади. Ўн тўққизинчи бор ташкил этилаётган мазкур нуфузли мусобақада вакилларимиз қуйидаги таркибда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Эркаклар:

-60 кг: Дилшод Баратов

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Муроджон Йўлдошев

-81 кг: Мусо Собиров

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

+100 кг: Aлишер Юсупов

Aёллар:

-48 кг: Ҳалима Курбанова

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-57 кг: Шукуржон Aминова

-63 кг: Севинч Исоқова

-70 кг: Гулноза Матниёзова

-78 Кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Рината Илматова

Маълумот учун, мусобақанинг дзюдо бўйича баҳслари 24-27 – сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати!
,

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!