Ўсмирларимиз Озарбайжондаги халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишди

Хабар берганимиздек, Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги тўрт нафар дзюдочимиз Озарбайжоннинг Гёйгёль шаҳрида ўтган "European Cup" турнирида иштирок этишди. 

Ўсмирлар ўртасида ўтказилган Европа Кубоги 2024 мусобақасида дунёнинг 14 давлатидан 323 нафар дзюдочи қатнашди. Якунда 4 кадетимиздан 3 нафари шоҳсупага кўтарилди. Баҳром Асатов (-60 кг) олтин, Шодиёр Шавкатов (-50 кг) ва Муҳаммадали Саъдуллаев (-81 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди. 

Европа кубоги якунига етганидан сўнг қатнашчи давлат дзюдочилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ҳам ташкил этилди. Икки кунлик машғулотларда бизнинг ўсмирлар ҳам иштирок этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!