От йўрттириш бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати бўлиб ўтди (фото)

  Кеча куннинг иккинчи ярмида от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабида от йўрттириш бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

 Мусобақада 13 нафар чавандоз севимли отлари билан иштирок этди.Чемпионат якунига кўра:

1-ўрин - Лола Сивакова ("Лидия"),

2-ўрин - Наиля Умерова ("Акдам"),

3-ўрин - Эльдана Вильдгрубе ("Зейми")

га насиб этди. Шунингдек, чемпионатда ҳаваскорлар ўртасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унга кўра, Сурен Нариманян ўзининг "Султан" лақабли оти билан ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди. Кейинги ўринларни Наврўза Суюнова ("Санга") ва Леонора Гентке ("Магнат") эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!