Отабек Шукуров ортидан “Бунёдкор”ни Вадим Чемиртан тарк этди

474

Отабек Шукуров ортидан “Бунёдкор”ни Вадим Чемиртан тарк этди

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси қисқа таътилдан сўнг яна машғулотларга киришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан бунгача 22-30 декабрь кунлари машғулот олиб борганди. Янги йил байрами муносабати билан жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилганди. Шундан сўнг, 3 январдан бошлаб машғулотлар яна давом эттирилди.

“Бунёдкор” билан шартномалари якунланган Вадим Чемиртан ва Отабек Шукуров жамоани тарк этишди. Шунингдек, бунгача жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб фаолият юритиб келган руминиялик Августин Кирица ҳам клуб билан хайрлашди.

“Қалдирғочлар” январь ойи давомида пойтахтимизда шуғулланишади. Февраль ойининг дастлабки кунларидан хориж йиғинига жўнаб кетиш режалаштирилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.