Отабек Шукуров “Шаржа” футболчисига айланди
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби футболчиси Отабек Шукуров фаолиятини БААда давом эттиради.
Эркин агент мақомидаги ҳамюртимиз “Шаржа” билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда “Шаржа” клубинг “Тwitter”даги расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Маълумот учун, Шукуров бу мавсум “Бунёдкор” сафида 32 беллашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритди.
“Шаржа” клуби 1966-йилда ташкил этилган бўлиб, БАА чемпионатида 5 бор ғолибликни қўлга киритган.
Жамоа ўтган мавсум 9-ўринда якунлади. Бу мавсум биринчи даврадан сўнг Шукуровнинг янги жамоаси 11 ўйинда 10 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.
Ўхшаш хабарлар
- Шукуров тўп сурадиган клуб “омадсизлик кўчаси”га кириб қолди 398
- “Локомотив”дан енгилган “Ал-Ваҳда” Шукуровнинг жамоасини мағлуб этди 298
- Ўртоқлик ўйини. Зерикарли кечган ўйинда термамиз Марокашга имкониятни бой берди 1365
- Терма жамоамиз Марокашда Сенегал билан дуранг ўйнади (видео) 691
- Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сенегал билан дуранг ўйнади 1632