Отабек Шукуров “Шаржа”да қайси рақамда ўйнайди? (Фото)

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби футболчиси Отабек Шукуров фаолиятини БААда давом эттириши борасида хабар бериб ўтгандик.

Эркин агент мақомидаги ҳамюртимиз “Шаржа” билан бир ярим йиллик шартнома имзолаганди.

Куни кеча Отабек Шукуров ўзининг янги клубдаги машғулотларини бошлади. Унга кўра ҳамюртимиз “Шаржа”да ўзига рақам ҳам танлагинини кўришимиз мумкин. Яъни, ярим ҳимоячи БАА жамоасида 19-рақамда фаолият олиб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Шукуров "Бунёдкор"да 29-рақамда фаолият олиб борганди. 

Маълумот учун, “Шаржа” клуби 1966-йилда ташкил этилган бўлиб, БАА чемпионатида 5 бор ғолибликни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!