Ўзбекистон ФИФА рейтингида икки поғона юқорилади

Бугун ФИФА терма жамоаларнинг декабрь ойи рейтингини эълон қилди.

Ташкилот расмий сайтида эълон қилинган рўйхатда Ўзбекистон 440.57 балл билан 78-ўриндан жой олди. Рейтингни эса Германия (1601.91) терма жамоаси бошқариб бормоқда. Кучли учликни эса Бразилия (1482.53) ва Португалия (1357.89) якунлаб берди.

Ўзбекистон терма жамоаси бу борада Осиёда 9-натижани қайд этмоқда. Биздан олдинда Эрон (32), Австралия (38), Япония (57), Жанубий Корея (60), Саудия Арабистони (63), Хитой (71), БАА (73) ҳамда Сурия (77) терма жамоалари бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!