Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" - "Андижон": Ўзаро учрашувларда устунлик ким томонда?

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон" жамоасини қабул қилади.

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг энг совриндор клублари қаторидан жой олган ва Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган “Навбаҳор” биллур совринни 3 марта – 1992, 1995 ва 1998 йилларда қўлга киритган ҳамда 1993 ҳамда 2022 йилларда финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи баҳсларда “Пахтакор” (0:3, 1993 йили) ва “Насаф” (1:2, 2022 йил) жамоаларига имкониятни бой берган.

“Андижон” эса ҳали Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб бормаган.

“Навбаҳор” ҳамда “Андижон” жамоалари  Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда ўзаро 7 марта рўбарў келишган.

Ушбу ўйинларнинг 5 тасида "лочинлар" ғалаба қозонган бўлса,  2 та баҳсда андижонликлар зафар қучишган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам “Навбаҳор” тарафида – 13 - 6. 

Мазкур жамоаларнинг Ўзбекистон кубоги доирасидаги барча учрашувлари натижалари:

1992 йил. 1/4 финал

“Наврўз” – “Навбаҳор” – 0:1

“Навбаҳор” – “Наврўз” – 3:1

1993 йил. 1/4 финал

“Навбаҳор” – “Наврўз” – 4:2

“Наврўз” – “Навбаҳор” – 1:0

2002/2003 йиллар. Гуруҳ босқичи

“Андижон” – “Навбаҳор” – 1:4

2018 йил. 1/16 финал

“Андижон” – “Навбаҳор” – 1:0

2023 йил. Гуруҳ босқичи

“Навбаҳор” – “Андижон” – 1:0.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Андижон” учрашуви 21 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 16:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!