Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" Жиззахда "Динамо" билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Меҳмонларнинг голига Шодиёр Шодибоев муаллифлик қилди. Номинал мезбонларнинг голи эса Жоэль Кожо номига қайд этилди. 

Ушбу натижадан сўнг Наманган клуби гуруҳда 5 очкони қўлга киритиб, 1-ўринни эгаллади. "Динамо" ҳисобида 3 очко мавжуд бўлиб, улар ҳозирча онлайн жадвалда 2-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!