Ўзбекистон кубоги. "Ўлим гуруҳи"да водий жамоалари воҳа клубларидан кучлироқ чиқди! (Гуруҳдаги ҳолат)

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Навбаҳор" ва "Андижон" - "Насаф" учрашувлари якунланди. 

Жиззахда кечган баҳсда "арслонлар" ва "лочинлар" муроса кўчасини танлади - 1:1. Андижондаги драматик ўйинда эса амалдаги чемпион "Насаф" мезбонларга мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. 

Шу тариқа, 7 очкоси бор "Навбаҳор" пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди. 2-ўрин эса 4 очкоси бор "бургутлар"га насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
narkabilov suyun
28/04/2024 20:56
Кейинги боскичга чикканларга омад Насаф мухлиси
Искандар Нарзикулов
28/04/2024 20:55
Вардагилар хохлаган ишини килайапти Андижон тулик офсайтдан урди нега такрор куймайапти