Ўзбекистон кубоги. Остон Ўрунов дубль қайд этган ўйинда "Навбаҳор" "Олимпия"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон кубоги 1-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

"F" гуруҳи иштирокчиси "Навбаҳор" бугун "Олимпия"га қарши майдонга тушди. Тошкентдаги РОЗК спорт мажмуасида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида ягона голни Наврўз Иминжонов киритган бўлса, наманганликларнинг 4 голи Шоҳруз Норхонов (пеналти), Темурхўжа Абдухолиқов ва Остон Ўрунов (дубль) номига қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!