Ўзбекистон олимпия терма жамоаси расмий машғулот ўтказди

U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этувчи Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча Чангжоу шаҳридаги марказий стадионда расмий машғулот ўтказди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, ОФК расмийлари ушбу стадионни Осиё чемпионати 1-тур баҳсларига тайёрлаш мақсадида стадионда катта ҳажмдаги иш олиб бормоқда. Шу боис, ОФК терма жамоаларга расмий машғулот ўтказиш учун учрашувдан икки кун олдин рухсат берган.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа кеча маҳаллий вақт билан соат 20:00да учрашув бўлиб ўтадиган стадионда расмий машғулот ўтказди. Бугун терма жамоалар расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатидаги дастлабки учрашувни 9 январь куни Қатар терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!