Ўзбекистон ОТЖ устози ва сардори Хитойга қарши ўйиндан олдин қандай фикрда?

635

Ўзбекистон ОТЖ устози ва сардори Хитойга қарши ўйиндан олдин қандай фикрда?

 

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев Хитойга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирар экан, бўлажак ўйинда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилинишини айтди.  

“Қатарга қарши кечган ўйиндан кейин қийин аҳволга тушиб қолдик. Хитой ОТЖ кучли ҳисобланади ва аммо биз шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Хитойга қарши ўйинда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз”, – деди Забиҳилло Ўринбоев.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам эртанги ўйиндан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Қатарга қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Аммо яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса тўп назоратини йўқотиб, қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Хитой билан ўйинда яхши натижага эришиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, – деди Равшан Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ – Хитой ОТЖ учрашуви эргата, 12 январь куни Тошкент вақти билан 13:00 да старт олади.