Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" сўнгги турда мухлисларига ишончли ғалабани тақдим этди

Ўзбекистон Суперлигаси 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

"Лочинлар" сафида уч голни Искандеров, Абдуманнопов ва Жокич киритди. "Кончилар"нинг ягона голи Мираҳмадов номига қайд этилди.

Шу тариқа, "Навбаҳор" очколари сонини 53 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 2-поғонадан жой эгаллади.

АГМК ҳисобида 44 очко мавжуд бўлиб, клуб 4-поғонани банд этган.

  • 90+3'

    Баҳс якунига етди. "Навбаҳор" - АГМК: 3:1.

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 82'

    ГОООООООООЛ! Бурчакдан оширилган узатмани Юсупов қайтарди. Мираҳмадовга келиб тушган тўп эса дарвозага киритилди - 3:1.

  • 80'

    Бугунги учрашувга 23 минг нафар томошабин ташриф буюрди.

  • 77'

    ГООООООООООЛ! Йован Жокич собиқ жамоасига узоқдан гол урди. Ботирали Эргашев тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди.

  • 76'

    Собиржонов ўта фаол ҳаракат қилмоқда.

  • 71'

    Асадбек Собиржоновнинг зарбасидан сўнг тўпни меҳмонлар посбони Ботирали Эргашев қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 68'

    Зоран Марушич АГМК дарвозабони Ботирали Эргашев билан яккама-якка вазиятга чиқди. Лекин сўнгги паллада рақиб дарвозабони тўпни қайтарди.

  • 66'

    Меҳмонлар таркибида 2 та ўзгариш юз бериб, Санжар Турсунов ва Мартин Боаке ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов ҳамда Миржаҳон Мираҳмадов майдонга тушди.

  • 64'

    Уххххх. Боакенинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, ўйинга қайтди. Яна йўлланган зарбалар эса рақиб мудофаачиларидан ўтиб кетмади.

  • 62'

    Ғиёсовнинг саъй-ҳаракатлари эвазига АГМК бурчак зарбаси ишлаб олди.

  • 59'

    Собиржонов огоҳлантирилди.

  • 56'

    "Навбаҳор" голдан руҳланган ҳолда кетма-кет ҳужумлар амалга оширмоқда.

  • 53'

    Дониёр Абдуманнопов қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

  • 53'

    ГООООООООООООЛ! 

  • 49'

    Асадбек Собиржоновдан ажойиб ҳатти-ҳаракатлар. Бироқ бу ҳаракатлар бесамар бўлиб чиқди.

  • 47'

    Диёржон Туропов ўрнига Дониёр Абдуманнопов баҳсни якунлаб қўяди.

  • 46'

    Сиявуш Ҳақназари ўз ўрнини Дилшод Аҳмадалиевга бўшатиб берди. 

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+2'

    Танаффус! "Навбаҳор" - АГМК: 1:0.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Лочинлар" ўйинни назорат қилиб боряпти.

  • 41'

    Марушичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 38'

    Боаке майдон марказида ўйин қоидасини бузди.

  • 33'

    Боаке сариқ карточка олди.

  • 32'

    Раҳмонов "лочинлар" ҳужумини бартараф этди.

  • 27'

     Ҳақназарининг зарбасидан сўнг тўп рикошет ҳолатида дарвоза томон борди ва тўпни Ўткир Юсупов ушлаб олди.

  • 24'

    Йован Жокич огоҳлантирилди.

  • 22'

    Cиёвуш Ҳақназари огоҳлантирилди.

  • 19'

    Асадбек Собиржоновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 16'

    "Навбаҳор" тўпни ўзида назорат қилмоқда.

  • 11'

    ГООООООООЛ! Искандеров 11 метрлик жаримадан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

  • 9'

    Мезбонлар фойдасига пенальти ва Артём Филипосьянга қизил карточка кўрсатилди!

  • 7'

    Вадим Агишев АГМК дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин. У ВАРга мурожаат қилмоқда.

  • 5'

    Диёр Туроповнинг зарбасидан сўнг тўпни меҳмонлар дарвозабони Ботирали Эргашев қайтарди.

  • 3'

    "Навбаҳор" илк дақиқаларданоқ ўйинда устунликка эришишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйинга старт берилди.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
RB
12/11/2022 23:56
Агмк га 6- 0 га енгилган олимпик насафни 2- 0га ютади. Кападзе хамманг бир гурсан
&
Sirojbek Turayev
12/11/2022 18:58
Nasafga OCHL da OMAD. O'zbek futboli va sport jurnalistikasiga BAYKOT